Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларининг 4-чорак ҳисоботи

×

 2023-01-12 16:19:39    309

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 18 апрелдаги “Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар бажарилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ҳисоботларини эшитиб бориш тўғрисида”ги КҚ-334-IV-сонли карори ижроси юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ижроси бўйича 2022 йилдан Давлат бюджети параметрларида бюджетнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш мақсадида, Бағдод тумани маҳаллий бюджетига жами 9 млрд. 294,8 млн. сўм маблағ (1-босқичда 4 млрд. 647,0 млн. сўм ҳамда 2-босқичда 4 млрд. 647,0 млн. сўм) ва йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизи, яъни 857,4 млн. сўм, 2-3-чораклар даромадлар режасини орттириб бажарилган маблағларнинг 15 фоизи, яъни жами 824,0 млн. сўм (2-чоракдан 756,0 млн сўм, 3-чоракдан 68,0 млн. сўм), 2021 йил даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилмаган маблағни қоплаш учун 2022 йилда маҳаллий бюджетдан ажратилган 1 млрд. 425,0 млн. сўм ва 135,3 млн. сўм – 2022 йил бошига қолдиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 7 апрелдаги ПҚ-197-сонли “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2022 йилда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида туман бўйича ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 2 та лойиҳани амалга ошириш учун Республика бюджети маблағлари ҳисобидан қўйимча 1 млрд. 546,0 млн. сўм, жами 13 млрд. 947,2 млн. сўм маблағ жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказилди.

Қиймати 13 млрд. 719,8 млн. сўмлик 16 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг 2022 йил 17 апрелдаги VI-44-48-11-152-K/21-сонли ҳамда 2022 йил 7 октябрдаги VI-50-108-11-152-K/21-сонли қарорлари билан тасдиқланган “Туман маҳаллий бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига асосан, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан ғолиб таклифлар йўналиши бўйича тегишли ташкилотларга ҳисобрақам очилиб, белгиланган 13 млрд. 719,8 млн. сўм маблағлар ўтказиб берилган.

“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан жами 11 млрд. 404,0 млн. сўм маблағ молиялаштирилган. Шундан,

Умумтаълим мактабларини таъмирлаш таклифларига: молиялаштирилган таклифлар сони 7 та – 5 млрд. 829,9 млн. сўм;

Соғлиқни сақлаш муассасаларини жиҳозлашга: молиялаштирилган таклифлар сони 1 та – 589,6 млн. сўм;

Ичимлик суви таъминотини яхшилашга: молиялаштирилган таклифлар сони 5 та – 3 млрд. 774,8 млн. сўм;

Ҳудудий ички кўчаларни асфальтлаш ишларига: молиялаштирилган таклифлар сони 3 та – 1 млрд. 209,6 млн. сўм.

“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”нинг шахсий ҳисобрақамида 2023 йил 1 январь ҳолатига 464,8 млн. сўм қолдиқ маблағ мавжуд.

“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”нинг 2022 йил 1-2-мавсумларида ғолиб бўлган ташаббусларнинг молиялаштирилиши бўйича:

1-мавсум

1-умумий ўрта таълим мактабининг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 902,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Туман халқ таълими бўлими ва “Шуҳратжон” х/к ўртасида жами 862,4 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномаларига асосан 100 фоиз, яъни 862,4 млн. сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 39,6 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

17-умумий ўрта таълим мактабининг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 900,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Туман халқ таълими бўлими ва “Шуҳратжон” х/к ўртасида жами 872,0 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномаларига асосан 100 фоиз, яъни 872,0 млн. сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 27,9 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

26-умумий ўрта таълим мактабининг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 766,8 млн. сўм маблағ ажратилган. Туман халқ таълими бўлими ва “Шуҳратжон” х/к ўртасида жами 700,0 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномаларига асосан 100 фоиз, яъни 700,0 млн. сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 29,8 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

30-умумий ўрта таълим мактабинининг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 920,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Туман халқ таълими бўлими ва “MIRHAUSSTROY” МЧЖ ўртасида жами 890,0 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномаларига асосан 100 фоиз, яъни 890,0 млн. сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 30,0 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

37-умумий ўрта таълим мактабинининг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 820,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Туман халқ таълими бўлими ва “MIRHAUSSTROY” МЧЖ ўртасида жами 797,0 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномаларига асосан 100 фоиз, яъни 797,0 млн. сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 23,0 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

2-ИДУМнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 900,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Туман халқ таълими бўлими ва “MIRHAUSSTROY” МЧЖ ўртасида жами 855,7 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномаларига асосан 100 фоиз, яъни 855,7 млн. сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 44,3 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

“Самандарак” МФЙ аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш ишлари учун 626,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Туман ободонлаштириш бошқармаси ва “MASTER BOY” х/к ўртасида жами 566,7 млн. сўмлик шартнома тузилиб, тўлов топшириқномаларига асосан 100 фоиз, яъни 566,7 млн. сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 29,9 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

“Қоракўл” МФЙ аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш ишлари учун 600,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Туман ободонлаштириш бошқармаси ва “Шуҳратжон” х/ф ўртасида жами 517,0 млн. сўмлик шартнома тузилиб, тўлов топшириқномасига асосан 100 фоиз, яъни 517,0 млн. сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 43,2 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

“Қўғоли” МФЙ таркибидаги Болғоли қишлоғи аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш ишлари учун 500,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Туман ободонлаштириш бошқармаси ва “MASTER BOY” х/к ўртасида жами 450,0 млн. сўмлик шартнома тузилиб, тўлов топшириқномасига асосан 100 фоиз, яъни 450,0 млн. сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 10,2 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

2-мавсум

“Ирғоли” МФЙ ҳудудидаги ички кўчаларни асфальтлаштириш учун 1 млрд. 200,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Фарғона минтақавий йўллар буюртмачи хизмати ДУК ва “FAYZLI ALIMARDON” х/к ўртасида жами 1 млрд. 105,0 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномасига асосан 15 фоиз, яъни 165,8 млн. сўм маблағ молиялаштирилган. “FAYZLI ALIMARDON” х/к томонидан ишлар бажарилмагани сабабли шартномага нисбатан 929,2 млн. сўм маблағ молиялаштирилмаган. Иқтисод қилинган 77,9 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

“Ултарма” МФЙга ичимлик сув қазиб чиқариш ва аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш учун 1 млрд. 180,0 млн. сўм маблағ ажратилган. “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича” ИК Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва “INSHOAT” МЧЖ ўртасида жами 1 млрд. 123,8 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномасига асосан 99,3 фоизи, яъни 1 млрд. 116,9 млн. сўм маблағ молиялаштирилган.

Бағдод тумани тиббиёт бирлашмаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (генератор ва мебель) учун 600,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Туман тиббиёт бирлашмаси ва “Бағдод мебель корхонаси” МЧЖ ўртасида 149,5 млн. сўмлик ҳамда “VODIY GRAND” х/к ўртасида 440,1 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномаларига асосан 100 фоиз, яъни 589,6 млн. сўм маблағ молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 10,4 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

“Қўшчинор” МФЙ ҳудудидаги ички кўчаларни асфальтлаш учун 950,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Фарғона минтақавий йўллар буюртмачи хизмати ДУК ва “Fargona Yol Qurilish UFK” MChJ ўртасида жами 903,1 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномасига асосан 94,1 фоиз, яъни 846,2 млн. сўм маблағ молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 33,7 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

“Қаҳат” МФЙ ҳудудидаги ички кўчаларни асфальтлаш учун 1 млрд. 100,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Фарғона минтақавий йўллар буюртмачи хизмати ДУК ва “FAYZLI ALIMARDON” х/к ўртасида жами 1 млрд. 13,0 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномасига асосан 15 фоиз, яъни 151,9 млн. сўм маблағ молиялаштирилган. “FAYZLI ALIMARDON” х/к томонидан ишлар бажарилмагани сабабли шартномага нисбатан 861,1 млн. сўм маблағ молиялаштирилмаган. Иқтисод қилинган 71,5 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

21-умумтаълим мактабига спорт майдончаси қуриш учун 1 млрд. 200,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Фарғона вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ва “Ulugbek building invest” МЧЖ ўртасида жами 1 млрд. 93,7 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномаларига асосан 71 фоиз, яъни 777,4 млн. сўм маблағ молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 66,0 млн. сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

“Қўғоли” МФЙ ҳудудида аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш учун 990,0 млн. сўм маблағ ажратилган. “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича” ИК Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва “Ulugbek building invest” МЧЖ ўртасида жами 948,0 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномасига асосан 100 фоиз, яъни 948,0 млн. сўм маблағ молиялаштирилган.