Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди

×

 2023-01-13 15:35:32    171

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Бағдод туманида ҳам кенг нишонланди.

Гулистон шаҳарчасида жойлашган муҳташам маданият марказида ташкил этилган тантанали байрам тадбири аввалида туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов сўз олиб, бунда жам бўлганларни шонли сана билан самимий қутлади.     

- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Миллий Армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, - деди туман ҳокими. – Бунинг самараси ўлароқ, Миллий Армиямиз сафларида хизмат қилиш, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ёшларимиз учун шарафли вазифага айланди. Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида ҳамиша ҳушёр ва огоҳ, фидойи Ватан ҳимоячилари борки, бизнинг кўнглимиз хотиржам, осмонимиз мусаффо. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги қувончли кун билан сиз, азизларни ва оила аъзоларингизни яна бир бор чин юракдан табриклайман.

“Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида ташкилланган байрам тадбирида ёшлар, мудофаа ҳамда ички ишлар бўлимлари, прокуратура ходимлари, фахрий ҳарбийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Концерт дастури давомида туман маданият бўлими ходимлари, хушовоз санъаткорлар ҳамда ёш ижрочилар томонидан жонажон Ватанимиз шон-шавкати, Миллий Армиямиз куч-қудрати, тинчлик ва осудаликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар жаранг сочди. Ҳарбийлар ҳаёти билан боғлиқ кўргазмали чиқишлар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.