Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими 100 ёшни қаршилаган Ўлмасвой ота Долимовни йўқлади

×

 2023-01-16 18:24:54    180

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг "Қаровултепа" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ўлмасбой ота Долимов ўзининг 100 ёшини қаршилади. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган отахон, кўз тегмасин, ҳали-ҳамон бардам-тетик: невара-чеваралари меҳри оғушида умргузаронлик қиляпти.

Куни кеча мамлакатимизда кенг нишонланган 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги арафасида Ўлмасвой отанинг хонадони йўқловчилар билан янада гавжум бўлди. Пиру бадавлат отахоннинг ижобатли дуолари умидида бўлган катта-ю кичик бу файзли остонадан ҳатлади. 

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ҳам Ўлмасвой отани қўшалоқ айёмлар билан самимий қутлади, байрам совғаларини топширди. Отахоннинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида юртимиз сарҳадларини муносиб ҳимоя қилишда кўрсатган мардонавор хизматлари, кейинчалик Ватанимиз иқтисодиёти ҳамда жамият ҳаётини тиклаш, барқарор тинчлик ва осудаликни ўрнатишда қўшган фаол ҳиссаси ҳамиша юксак қадрланишини таъкидлади. 

- Она Ватанимизни ҳимоя қилишни ўзининг шарафли ҳамда ғоят масъулиятли бурчи деб билган Сиз каби инсонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муносиб шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилган инсонпарвар ислоҳотлар изчил давом этади.Сизга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайман, - деди туман ҳокими.

Кўрсатилган эътибордан Ўлмасвой отанинг кўнгли тоғдек кўтарилди ва меҳмонларни эзгу дуолари билан сийлади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.