Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Таълим муассасаларининг иситиш тизимларида юзага келган носозликларни бартараф этиш учун туман ҳокимлиги томонидан амалий ёрдамлар берилмоқда

×

 2023-01-19 16:27:54    230

PDF yuklash
Chop etish


Аввалроқ, Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов ҳудудларда бўлиб, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида иссиқлик тизимларининг ҳолати бўйича ўрганишлар олиб боргани ҳақида маълум қилган эдик.
Эътиборлиси, ўрганишлар давомида аниқланган камчилик ва муаммолар, тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда, бартараф қилинмоқда. Бунда туман ҳокимлиги томонидан таълим муассасаларига давомли ёрдам кўрсатилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

- Аномал совуқ ҳарорат айрим мактабларимизда иситиш тизимларини ишдан чиқаргани рост, - дейди туман халқ таълими бўлими мудири Дилфузахон Каримова. - Мактабларда мавжуд иситиш печлари ҳамда қувурларида музламалар пайдо бўлган ва ҳозирда бу муаммолар тегишли мутахассислардан иборат 7 та гуруҳ томонидан бартараф қилинмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан 5-мактабга 30 дона, 41-мактабга 11 дона, 54-мактабга 10 дона, 20-мактабга 2 дона, 22-мактабга 20 дона ва 58-мактабга 4 дона радиатор, шунингдек, 22- ва 58-мактабга 1 донадан иситиш қозони, 13-мактабга эса генератор берилди. Айни кунларда ушбу воситаларни ўрнатиш ва иссиқлик таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Мудирнинг маълум қилишича, бўлим тасарруфидаги мактабларда 406 та иситиш қозони мавжуд ва узайтирилган қишки таътил кунлари давомида уларнинг барчаси куну тун ишчи ҳолатда бўлади. Қишки таътил кунлари 22 январга қадар узайтирилгани ва таълим жараёнлари 23 январдан бошланиши белгиланган экан, аниқки, таълим муассасаларининг иссиқлик тизими ўқув йилининг янги чорагига шай ҳолатда бўлиши, синфхоналар ва машғулот ўтказиш хоналарида ҳарорат мўътадил, барқарор бўлиши лозим.

- Тасарруфимиздаги 10- ва 25-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг иситиш қозонида юзага келган муаммо туман ҳокими ёрдами билан зудликда бартараф қилинди - ушбу муассасаларга 1 донадон иситиш қозони берилди, - дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Озодахон Зияева. - Қолаверса, 48-боғчамизга 4 дона, 42-боғчамизга 4 дона ва 29-боғчамизга 2 дона радиатор берилиб, юзага келган муаммо ижобий ечим топди. Шу кунларда ҳудудларда 6 та эксплуатация гуруҳи ишлаяпти.

Умуман олганда, 23 январдан тумандаги мактаб ва боғчаларда таълим жараёнларини бошлаш учун барча куч-воситалар ишга солинмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.