Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда пиёз нархини тушириш ва қўшимча захиралар яратиш чоралари кўрилмоқда
2023-01-21 12:35:03 274
ағдод туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, пиёз нархини тушириш ва мўътадиллигини сақлаш, шунингдек, қўшимча захиралар яратиш бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда.
Туман "Деҳқон бозори" масъулияти чекланган жамияти раиси Музаффар Қўлдашевнинг маълум қилишича, пайшанба куни бозорда пиёзнинг 1 килограмми ўртача 7-8 минг сўмдан сотилган ва бу айни маҳсулот нархи сезиларли даражада пастлаб бораётганини кўрсатади.
- Пиёз нархи секин-аста тушяпти: бир ҳафта аввал ҳар килоси ўртача 10 минг сўмдан сотилган бўлса, бугун 7 минг сўмгача тушди, - дейди М.Қўлдашев. - Туманимиз ҳокими ва сектор раҳбарларининг ёрдами билан аҳолининг ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжини қондириш, нархнинг асоссиз кўтарилиши олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Масалан, тадбиркор Камолиддин Мамадалиев томонидан ўтган ҳафтада Қозоғистон Республикасидан 25 тонна пиёз келтирилиб, бозорларимизда 7 минг сўмдан сотилди. Бу тадбиркор яқин кунлар ичида Россиядан яна 100 тонна пиёз ва 100 тонна картошка импорт қилиш ҳаракатида. Маълумотларга кўра, аномал совуқ сабабли трансчегаравий автойўллар қалин қор ва музламалар билан қоплангани сабабли, юк ташиш транспортлари ҳаракати вақтинча чекланиб турибди. Тез орада ҳаммаси изга тушади ва хавотирга ўрин йўқ, деб ҳисоблайман.
Музаффар Қўлдашевга кўра, Янги йил байрами арафасида ташкил этилиб, ҳозирда ҳам фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида 1 килограмм пиёз 3-3.5 минг сўмдан сотилмоқда.
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шавкатжон Маъмуровнинг қўшимча қилишича, ҳозирда тумандаги "Аромати Багдада" экспортёр корхонаси омборларида 200 тонна пиёз захираси мавжуд ва ушбу маҳсулот бозор расталарига етарли миқдорда чиқарилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.