Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шўроқер маҳалласида ош дамланиб, аҳолига тарқатилди

×

 2023-01-24 16:29:18    316

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда юртимизда қишнинг қировли ва аёзли кунлари, энергетика соҳасидаги узилишлар халқимизни ўзига хос синовдан ўтказмоқда.

Ана шундай синовли кунларда  аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд қатламига ёрдам кўрсатиш ота-боболардан мерос удум. 

Бағдод тумани ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарлари ташаббуси билан бугун "Шўроқер" маҳалла фуқаролар йиғинида ош дамланиб, эл-халққа тарқатилди. Дошқозонда тайёрланган таомдан 300 нафардан зиёд маҳалладошлар, жумладан, 52 нафар бемор ва якка-ёлғиз кишилар баҳраманд бўлишди.    

Бу хайрли ишга саховатли фермер ва тадбиркорлар бош қўшдилар. Кўпни кўрган оқсоқоллар қўлни дуога очиб, ушбу хайрли ишга бош қўшганларни алқадилар, юртга омонлик, халққа фаровонлик тиладилар.

Тадбирда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ва туман прокурори Акмалжон Ҳасанов ҳам иштирок этди.

Синовли кунлар халқимизни янада жипслаштиряпти. Маҳаллаларда бундай хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.