Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўтган йили Бағдодда қаровсиз қолдирилган итлар томонидан 218 нафар фуқарога тан жароҳатлари етказилган

×

 2023-01-24 16:35:16    282

PDF yuklash
Chop etish


Статистика маълумотларига кўра, қаровсиз ҳайвонлар тишлашидан жабр кўрадиганларнинг 50 фоиздан ортиғи болалар ва ўсмирларга тўғри келади. Дунё бўйлаб ҳар йили 1 миллионга яқин инсон ҳайвонлар қутуриши оқибатида орттирилган касалликдан вафот этади. Ушбу кўрсаткичнинг 95 фоизи қаровсиз дайди итлар томонидан етказилган жароҳатлар бўлиб, 60-65  фоиз ҳолатда 14 ёшгача бўлган ёш болаларда аниқланади.

Хўш, Бағдод туманида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қандай чора-тадбирлар олиб борилмоқда? Туманда 2022 йил давомида 218 нафар фуқарога қаровсиз уй ҳайвонлари томонидан (ит) турли даражадаги тан жароҳатлари етказилган.

Ўрганишлар натижасида уларнинг 208 таси эгали, қолган 9 таси эгасиз, 1 таси каламуш экани маълум бўлган. Тан жароҳати олган фуқароларнинг барчаси туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази томонидан тегишли тартибда эмланган. Бу ҳақда марказ бош врачи Шоҳруҳ Эркинжонов маълумот берди. 

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг ҳайвонлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўлинмаси мутахассиси Ёқубжон Юсуповнинг маълум қилишича, 2022 йилда жами 6 минг 60 та ит ва мушук (асосан ит) қутуриш касаллигига қарши эмланиб, ветеринария гувоҳномаси расмийлаштирилган. Таъкидлаш керакки, эмланган ҳайвонларнинг ҳеч бирида қутуриш касаллиги қайд этилмаган.

Туман ободонлаштириш бошқармасининг қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бўлими ходимлари томонидан, фуқаролар мурожаатларига асосан, ўтган йилда 500 га яқин қаровсиз ит тутилган ва тегишли тартибда зарарсизлантирилган. 

Вазирлар Маҳкамасининг “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан аҳоли пунктларида ит ва мушукларни сақлаш қоидалари тасдиқланган. Унга мувофиқ, фуқаролар учун санитария, ветеринария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш – уйда ҳайвон сақлашнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Шунингдек, кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқароларга қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги билан биттадан ортиқ бўлмаган ит ва мушукни сақлашга рухсат берилади. Улар очиқ жойларда сайр қилганда ит қочиб кетмаслиги, бошқа ҳайвонларга ва кишиларга зарар етказмаслиги учун тумшуқбоғ ва икки метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида эса бир метргача узунликдаги етовда бўлиши керак. Итларни тумшуқбоғ ва етовсиз сайр қилдиришга фақат махсус ажратилган, тўсиқ билан ўралган майдончаларда рухсат берилади. Шунингдек, ит сақловчилар уларни сайр қилдириш жойларида ва кўп қаватли уйларда кеч соат 22:00 дан эрталаб  8:00 гача тинчлик сақланишини таъминлашлари шарт.

Маълумот учун: ????киши ҳайвонлар тажовузига учраб, тан жароҳати олганда зудлик билан 103 рақамига; ????ўз парваришида бўлган ит ёки мушукни эмлатиш учун ҳудудлардаги участка мудирларига; ????қаровсиз қолдирилган ҳайвонларни тутиш ва зарарсизлантириш учун эса (+99890) 057-85-97 ёки (+99888) 965-04-04 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.