Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Чекхитойда 270 дан зиёд хўжаликни ичимлик суви билан таъминловчи лойиҳа доирасида амалий ишлар бошланди
2023-02-03 17:19:20 285
Бағдод туманининг "Чекхитой" маҳалла фуқаролар йиғинида тик артезиан қудуғини қазиш ишлари бошланди. Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли Қарорига мувофиқ бошланган мазкур лойиҳа учун 1 млрд. 350 млн. сўм маблағ сарфланиши ҳисоб-китоб қилинган.
Маҳалла раиси Одилжон Газиевнинг маълум қилишича, лойиҳада янги қазилаётган қудуққа сув минорасини ўрнатиш ва 3 минг 820 метр масофада тармоқ тортиш ҳам назарда тутилган бўлиб, режадаги ишлар тўлиқ якунлангач, ҳудуддаги 274 та хўжаликда ичимлик сув билан боғлиқ муаммо батамом ҳал этилади.
- Бу муаммо анчадан бери бизни ўйлантириб келаётган эди, - дейди МФЙ раиси. - Икки чақирим наридан челаклаб сув ташиган болаларни, аёлларни кўриб, дилимиз ғаш бўларди доим. Маҳалламиз 2021 йилда ташкил этилган бўлса, биринчи кунданоқ ана шу муаммога ечим излашга киришдик. Ўзимизча, фуқароларимиз билан келишиб, бу масалани ҳашар йўли билан ҳал қилмоқчи ҳам бўлдик. Аммо 1,3 млрд. сўм - бу катта маблағ. Сектор раҳбари - туманимиз ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг ёрдами билан ишлаб чиқилган лойиҳа тасдиқланиб, зарур маблағ ажратиб берилгач, анча енгил тортиб қолдик. Аҳолимиз Президентимиздан миннатдор бўлиб, катта-ю кичик раҳмат айтяпти.
Раиснинг айтишича, ҳозирда маҳаллада аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси атиги 20 фоизни ташкил этади. Янги лойиҳа доирасидаги ишлар тўлиқ якунлангач эса бу кўрсаткич 70 фоизга етади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.