Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Онамнинг мурожаати 2 соатда ижобий ҳал бўлди!"
2023-02-09 18:52:03 274
Бағдод туманинг "Миришкор" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муҳтасархон Неъматжонова бичиш-тикишни ўзлаштириб олганига кўп бўлгани йўқ. Маҳалладаги уста-чевардан ушбу ҳунарни ўрганиб, энди мустақил фаолият бошлашни дилига тугиб юрганди. Аммо оилада янги тикув машинасини сотиб олиш учун маблағ йўқлиги Муҳтасарни ўйлантириб келаётган эди.
- Кеча уйимизга туманимиз ҳокими келиб, яшаш шароитларимизни кўздан кечирган эканлар. Қўшимча даромад топиб, рўзғорни юритиш учун қандай ёрдам берайлик, деб сўрашганда, онам иккиланмасдан тикув машинаси сўрабди. Ишонсангиз, мурожаатимиз 2 соатда ижобий ҳал бўлди. Масъуллар туманимиз ҳокими номидан тикув машинасини топширишди. Жудаям хурсанд бўлдик, барака топишсин. Ана энди мен ҳам ўз меҳнатим билан рўзғорга ҳисса қўшаман, - дейди Муҳтасархон.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.