Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги LIII сессияси ўтказилди
2023-02-10 18:10:37 268
Навбатдаги сессия ишида маҳаллий кенгашлар депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар фаоллари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Дастлаб, 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси У.Эргашев ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раиси Ш.Ахунбаевнинг ахборотлари тингланди.
Шундан сўнг Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов туманни 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш ҳамда 2022 йил давомида 1-сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги;2-сектор раҳбари – туман прокурори Акмалжон Ҳасанов ва 3-сектор раҳбари – туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Абдумалик Абдураҳмоновнинг тегишли секторлар ҳудудларида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди.
Сессияда, шунингдек,
ўтган 2022 йил мобайнида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан;
туманда давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғибот юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида;
2022 йил 4-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳамда Бағдод тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил бошида аниқланадиган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш бўйича;
туман тиббиёт бирлашмасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш борасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва 2023 йилда бажарилиши белгиланган вазифалар юзасидан;
“Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағлар ажратиш тўғрисида тегишли масъулларнинг ҳисоботлар кўриб чиқилди.
Кун тартибига киритилган барча масалалар бўйича Кенгаш қарорлари қабул қилинди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.