Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” жараёни тарғиботига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда

×

 2023-02-11 16:52:44    286

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2023 йилдаги дастлабки мавсуми бошланганидан хабарингиз бор. Юртдошларимиз жорий йилнинг 6 февраль кунидан бошлаб 25 февралга қадар "Очиқ бюджет" (openbudget.uz) портали орқали таклиф киритиш имкониятига эга. Эндиликда лойиҳаларнинг амалга оширилиши бевосита фуқаролар томонидан баҳолаб борилади.

Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов ва тегишли масъуллар иштирокида “Ташаббусли бюджет” жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ҳудудларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли вакиллари иштирокида ўтказилди. Унда дастлаб “Ташаббусли бюджет” асосида 2022 йилда туманда амалга оширилган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Туман молия бўлими бошлиғи Жамолиддин Садирдиновнинг маълум қилишича, Бағдод туманида 2022 йилда ғолиб деб топилган 16 та таклиф учун 13 миллиард 47 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

2023 йилда “Ташаббусли бюджет” жараёнининг биринчи мавсуми учун жами 7,5 миллиард сўм маблағ шакллантирилиб, 6 февралдан 6 апрелга қадар уч босқичли жараёнлар ўтказилади. Дастлабки босқичда ташаббускор фуқаролар томонидан ўзларининг маҳалласидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлари “Очиқ бюджет” ахборот порталига киритилади.

Иккинчи босқичда махсус ишчи комиссия томонидан белгиланган мезонларга мувофиқлиги, тадбирларни амалга ошириш имкониятларини ўрганган ҳолда таклифлар саралаб олинди. Учинчи босқичда саралаб олинган  таклифларга овоз бериш жараёни ўтказилади.

"Очиқ бюджет" (openbudget.uz) портали орқали ўз маҳаллангизни обод қилиш ёки мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларингизни илгари суринг ва овоз тўплаб ғолиб бўлинг!

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.