Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Инсон қадри учун: беморда жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун зарур маблағ хайрия тадбирида жамғарилди

×

 2023-02-11 16:56:23    155

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг Хўжа қишлоғида яшовчи Муаттар Муҳиддинова кўп йиллардан буён оғир хасталик билан курашиб келади. Ўтган вақт давомида оиласи ва яқинлари кўмагида бир неча марта турли тиббиёт муассасаларида даволанди, аммо дард зўрайгандан зўрайиб бораверди.

Билганлар айтишдики, яқин кунларда Қўқон шаҳридаги хусусий клиникалардан бирига Туркия давлатидан жуда малакали бир жарроҳ келаркан, деб. Ўшандан кейин Муаттар опани қайғу босди: хорижлик дўхтир "отнинг калласидай" пул сўраса, битимни сотиб бераманми?..

Оиланинг ташвиши бутун хўжақишлоқликларнинг дардига айланди. Ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси Азизбек Эргашовнинг ташаббуси билан хайрия тадбири эълон қилингач, Муҳиддиновлар оиласини қўллаб-қувватловчи саховатпеша инсонлар қаторлашиб кетди. Қарангки, 4-5 кун орасида жарроҳлик амалиёти учун зарур бўлган маблағнинг ярмидан кўпроғи йиғилди.

Тунов куни Муаттар опа билан учрашган туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов даволаниш учун жамғарилган маблағнинг қолган қисми ҳомийлик ёрдамлари билан тўлаб берилишини билдирган эди. Шунга асосан, бугун беморнинг банк пластик картасига 2 млн. сўм маблағ ўтказиб берилди.

Билишимизча, жарроҳлик амалиёти бугун, соат 12:00 га белгиланган ва Муаттар опа бунга руҳан тайёрланмоқда. Умидимиз шу: туркиялик жарроҳнинг қўли енгил келиб, опанинг дардларини аритсин. Турмуш ўртоғи билан бирга 3 нафар вояга етмаган фарзандининг камолини кўрсин!..

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.