Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент қарорига мувофиқ, Бағдодда ички йўлларнинг 40 километрлик қисми асфальтланади

×

 2023-02-14 17:58:33    168

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли Қарорига мувофиқ, Бағдод туманида мавжуд маҳаллаларнинг 23 тасида узунлиги қарийб 40 километрни ташкил этувчи ички хўжалик йўлларига асфальт ётқизилади. Ҳозирда 6 та маҳаллада йўлларга шағал ётқизиш ишлари якунланди. 
Жумладан, 

????"Амиробод" маҳалла фуқаролар йиғинида Тинчлик ва Озодлик кўчалари - 2 км;
????"Обод юрт" маҳалла фуқаролар йиғинида Тинчлик, Мустақиллик ва Навбаҳор кўчалари - 2,9 км;
????"Қароқчитол" маҳалла фуқаролар йиғинида Баркамол ва Ҳамжиҳат кўчалари - 2,5 км;
????"Хўжақишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида Чирой ва Ҳазрати Ҳазиний кўчалари - 2 км;
????"Бордон" маҳалла фуқаролар йиғинида Дўстлик, Ўрикзор, Ҳунармандлар-1, Ҳунармандлар-2 кўчалари - 2,2 км;     ????"Қўштегирмон" маҳалла фуқаролар йиғинида Узун ва Чорбоғ кўчалари - 2 км.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Умиджон Йигиталиевнинг маълум қилишича, ҳозирга қадар юқорида қайд этилган манзилларда жами 13,6 км узунликдаги ички йўлларга шағал ётқизилди ва бу борадаги ишлар бошқа маҳаллаларда ҳам босқичма-босқич давом этади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.