Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қурилганига ярим аср бўлган йўлда кенг кўламли таъмирлаш ишлари бошланди
2023-02-14 18:00:08 251
Бағдод туманидаги 4К 870а - "Қирқволида қишлоғига кириш" автомобиль йўлининг 5-7-километрлари оралиғида таъмирлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Умиджон Йигиталиев хабар берар экан, мазкур йўл 1974 йилда қурилгани ва ўшандан буён бугунгидек кўламда таъмирлаш ишлари олиб борилмаганини урғулади.
- Охирги марта 2020 йилда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган ва ўшанда, йўлнинг ҳаракатланиш қисмида ҳосил бўлган чуқурлар "ямалган" эди, холос. Лекин ўтган вақт давомида бундай чуқурлар сони кўпайиб, кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган эди. Туманимиз ҳокимининг топшириғига асосан, йўлнинг 5-7-километрлари оралиғида асфальт қопламаси кўчириб олинди ҳамда шағаллаш ишлари давом этмоқда. Насиб бўлса, яқин кунларда асфальт ётқизамиз, - дейди У.Йигиталиев.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.