Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман марказидан ўтувчи автомобиль йўлини таъмирлаш бўйича ҳам дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилди

×

 2023-02-14 18:02:06    194

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани марказидан ўтувчи 4Р-148а "Темирйул стансиясига шохобча" автомобиль йўлининг 200 метрлик қисмини таъмирлаш бўйича дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилди. Бунда, мазкур йўлнинг қурилиши тарихидан бохабар нуронийлар ҳамда мутахассисларнинг фикрлари эшитилди.

Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Акбаржон Тожиевнинг маълум қилишича, аввало, ҳудуд рельефи, йўл ҳаракатланиш қисмининг остидан ўтказилган қувурлар (ичимлик сув) ҳолати, йўл пойининг таркибий тузилмалари чуқур ўрганилиши ҳамда таҳлил қилиниши лозим.

- Шошма-шошарлик билан иш қилиш ярамайди, - дейди А.Тожиев. - Ахир бу йўлни таъмирлашга давлатнинг миллиардлаб маблағи сарфланади. Шунинг учун ҳар бир жиҳат мутахассислар иштирокида синчиклаб ўрганилади, зарур чора-тадбирлар белгиланади. Ана ундан кейин амалий ишга киришилади. 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу йўл қисмида олиб бориладиган таъмирлаш ишлари жами 2 млрд. 137 млн. сўмдан зиёдроқни талаб қилиши мумкин. Хусусан:
????йўл пойининг чўккан қисмларини 2 метр чуқурликда кавлаб олиш ва бундан ҳосил бўладиган 8 минг м/куб қаттиқ чиқинди ташиш (харажат - 254 млн. сўм);
????йўлнинг кавлаб олинган қисмини 7 минг 40 м/куб қум-шағал билан тўлдириш, чуқурлиги 1.76 метр бўлган қисмида зичлаш ишларини олиб бориш (харажат - 664,4 млн. сўм);
????йўлнинг асосини қуриш ишлари якунланганидан сўнг 4 минг м2 қисмида 9 см қалинликда йирик-чақиқ тошли асфальт-бетон ётқизиш (харажат - 338 млн. сўм);
????айни шу қисмда яна 9 см қалинликда йирик донали асфальт-бетон ётқизиш (харажат - 358 млн. сўм);
????айни шу қисмда 6 см қалинликда майда донали асфальт-бетон ётқизиш (харажат - 350 млн. сўм).

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.