Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

×

 2023-02-21 17:27:31    187

PDF yuklash
Chop etish


2022 йилдан буён Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Давлатов Саиджон Давлатович Бағдод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

С.Давлатов 1976 йилда Бағдод туманида туғилган. Маълумоти олий - 1998 йилда Фарғона Давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи, муҳандис.

С.Давлатов меҳнат фаолиятини 1998 йилда Бағдод тумани "Матлуботсавдо" бирлашмаси инструктори сифатида бошлаган. Кейинчалик банк-молия, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда самарали фаолият юритган. 

У 2022 йилдан буён Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

С.Давлатов - оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.