Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдоддаги 26-мактабнинг иккита филиалини капитал таъмирлаш учун қарийб 3,7 млрд. сўм маблағ ажратилиб, улардан бири фойдаланишга топширилди

×

 2023-02-25 15:45:54    181

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг энг чекка ҳудудларидан бири - "Дўрманча" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 26-умумий ўрта таълим мактабининг Дўрманча ҳамда Бедарак қишлоғида жойлашган филиалларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун Фарғона вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан жами 3 млрд. 680 млн. сўм ажратилган эди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари "Mirhouse stroy" масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилиб, пахса девор ва хом ғиштдан қурилган бино ўрнида кўркам ва замонавий кўринишдаги иморатлар қад ростлади. 

Дўрманча қишлоғининг Қайрағоч кўчасида камсонли миллат вакиллари ҳам яшайди. Уларнинг фарзандлари бошланғич таълимни нурсиз, отамзамондан қолган бинода олишган. Юқори синфларда таҳсилни давом эттириш учун эса 2-3 чақирим йўл босиб, мактабнинг асосий биносига қатнашларига тўғри келган. Энди бундай сарсон-саргардонликка чек қўйилди: мактаб филиалининг янгиланган биноси фойдаланишга топширилди.

Ушбу воқелик қишлоқ аҳолиси учун чинакам байрамга айланди, ёшу қари бирдек шод ва мамнун бўлди. Тадбирда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ҳам қатнашиб, қишлоқ аҳлини янги мактаб билан қутлади, эзгу тилаклар билдирди.

Таъкидлаш лозимки, туман ҳокимлиги томонидан мактаб кутубхонаси учун 200 та янги бадиий китоблар ҳамда 8 турдаги спорт жиҳозлари совға қилинди.

- Ҳар икки филиалимизда 120 нафардан ўқувчи таҳсил олади, - дейди мактаб директори Шавкатжон Абдураҳмонов. - Тўғриси, бинолар жуда хароб аҳволда эди, аҳолининг кўп йиллик эътирозларига сабаб бўлаётганди. Давлатимизга минг раҳмат, энг оғриқли муаммомиз ечим топди. Бедарак қишлоғидаги иккинчи филиалимизда ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари 75 фоизга бажариб бўлинган. Насиб бўлса, тез кунларда у бино ҳам фойдаланишга топширилади.

Туман халқ таълими бўлими мудири Дилфузахон Каримованинг маълум қилишича, "Обод юрт" МФЙ ҳудудидаги 32-умумий ўрта таълим мактабида мавжуд 100 ўринли ўқув ва ёрдамчи биноларни таъмирлаш ҳамда 240 ўринли қўшимча ўқув биносини қуриш учун 3,9 млрд. сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, ҳозирга қадар 96 фоизлик иш бажарилган. Шунингдек, "Қўғоли" МФЙ таркибидаги Болғоли қишлоғида 30-умумтаълим мактаби филиалида вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 12×24 м2 ўлчамли ёпиқ спорт мажмуаси барпо этилди. Қолаверса, бу ерда аҳоли ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан 330 ўринли мактаб биноси қад ростламоқда. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.