Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Февралда электрдан қарийб 114 млн. сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

×

 2023-02-28 17:04:16    181

PDF yuklash
Chop etish


Февраль ойида Бағдод туманида 2 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг бўлган 113,8 млн. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

2023 йилнинг февраль ойи давомида туман электр таъминоти корхонаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирларида 36 та ҳолатда 282,1 минг кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бунинг оқибатида тизимга 113,8 млн. сўм зарар келтирилган. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 2 мингта хонадоннинг бир ойлик электр энергияси истеъмолини ташкил қилади.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди. Назорат тадбирлари давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.