Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида кўчат экиш ишлари қизғин бормоқда

×

 2023-02-28 17:06:17    185

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида мавжуд маҳаллаларда, корхона-ташкилотлар ва муассасаларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари қизғин тус олди.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга қаратилган тадбирлар доирасида олиб борилаётган ушбу эзгу ташаббусда меҳнат жамоалари, нуронийлар ҳамда ёшларнинг иштироки, айниқса, сезиларли бўлмоқда.

Жумладан, бугун туман ички ишлар бўлими шахсий таркиб ходимлари томонидан 43 та манзарали ҳамда 36 та мевали дарахт кўчатлари экилди. Шунингдек, "Самарқанд" маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари эса ўзаро ҳамжиҳатликда 100 туп қарағай ва 3 минг туп терак кўчатлари экилгани ҳақида маълум қилишди.

Дарахтларни экиш жараёнида кекса авлод вакилларининг тавсияларига таянилгани айтилмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.