Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

×

 2023-03-01 17:58:43    178

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги 4k 920B - "Янгиқўрғон-Бағдод" автомобиль йўлида жорий таъмирлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Умиджон Йигиталиев маълум қилди.

- Ушбу йўлнинг 9 километрлик қисмида таъмирлаш ишларини бошладик ва бу ишлар тасарруфимиздаги бошқа автомобиль йўлларида ҳам босқичма-босқич амалга оширилади. Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган йўл қисмларида ҳайдовчиларимиз янада ҳушёр ҳаракатланиб, йўлсозларимиз кўрсатмаларига амал қилишса, мақсадга мувофиқ бўларди, - деди У.Йигиталиев.

Қиш фаслида кузатилган аномал совуқ ҳарорат ҳамда ёғинлардан сўнг юзага келган музламалар оқибатида автомобиль қайнов йўлларида чуқурликлар ҳосил бўлиб, бу кўп сонли ҳайдовчилар эътирозига сабаб бўлаётган эди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.