Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда "Агробанк"нинг "смарт офис"и қуриляпти

×

 2023-03-02 20:21:33    183

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани марказида "Агробанк" АТБ нинг "смарт офис"ини барпо этишга киришилди.

"Смарт-офис", Ўзбекистон Республикаси Президентининг банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада кенгайтириш, мазкур соҳада аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда замонавий инновацион хизматларни жорий этишга қаратилган тегишли Қарорлари асосида (аҳоли гавжум жойларда) барпо этилмоқда. 

Банк ходими иштирокисиз, 24/7 режимида фаолият юритувчи банк шохобчасида: 
АДМ (онлайн инкассация, картани тўлдириш, кредитни сўндириш);
ВТМ (смарт банк, валюта айрибошлаш, пул ўтказмалари, омонат, кредит ва "Call-Sentr" хизмати; 
Банкомат - нақд пул олиш, картани тўлдириш, валюта айирбошлаш; 
Инфокиоска - барча турдаги тўловлар; 
Touchscrean - интернет банкинг ва my.agrobank.uz сайтидан фойдаланиш имконини берувчи замонавий жиҳозлар ўрин олади.

- Банк филиали биносида ҳар куни ўртача 350-400 нафар мижозга хизмат кўрсатилади. "Смарт офис" фойдаланишга топширилгач, қўшимча 100 дан зиёд мижозга масофавий хизмат кўрсатиш имкони яратилади, - дейди "Агробанк" АТБ туман филиали бошқарувчиси Нурулло Қосимов. 

"Смарт-офис"ни фойдаланишга топшириш апрелнинг иккинчи ярмига мўлжалланган. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.