Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Обод юрт"да футбол мусобақаси давом этмоқда

×

 2023-03-03 17:35:28    92

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 41-умумий ўрта таълим мактаби ўйингоҳида ёшлар ўртасида футбол бўйича  туман очиқ биринчилиги давом этмоқда. Афғонистонда ҳарбий хизмат бурчини адо этиш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган аскарлар хотирасини ёдга олиш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақанинг бу галгиси баҳорнинг илк кунида старт олган эди.

Аҳолини, айниқса, ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг соғлом ҳаёт кечиришларини таъминлашга қаратилган мусобақада 16 та жамоа ғолиблик учун астойдил кураш олиб бормоқда. Эътиборлиси, қизғин ва муросасиз кечаётган учрашувларни юзлаб мухлис кузатиб, футболчиларни қўллаб-қувватлаб турибдилар.

Маълум қилинишича, мусобақа 5 март санасига қадар давом этиб, ғолиб ва совриндорлар, шунингдек энг фаол иштирокчилар ташкилотчилар ҳамда ҳомийлар томонидан муносиб рағбатлантирилади. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.