Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Самандараклик Муҳаммаддиёр мамлакат терма жамоасига қабул қилинди

×

 2023-03-03 17:40:56    158

PDF yuklash
Chop etish


Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида каратэ WKF бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари якунланди. Эътиборлиси, ушбу нуфузли мусобақада Бағдод туманининг "Самандарак" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муҳаммаддиёр Обобакиров 67 килограммгача бўлган иштирокчилар ўртасида (яккалик кумите) 1-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Спорт якка курашлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 1000 дан зиёд спортчи қатнашгани хабар қилинмоқда.

Мамлакат кубоги якунларига кўра, катталар, ёшлар ва ўсмирлардан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги таркиби шакллантирилади. Қувонарли жиҳати шундаки, Муҳаммаддиёр ўз ғалабаси эвазига терма жамоа сафига қабул қилинди ва у сафдошлари билан Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришни бошлади.

Бағдод тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлинмаси ҳамда туманимиз спорт жамоатчилиги номидан Муҳаммаддиёрни, унинг устозлари ва яқинларини муносиб ғалаба билан самимий қутлаймиз. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.