Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қоровултепада оммавий ҳашар ташкилланди

×

 2023-03-06 17:27:41    224

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг "Қоровултепа" маҳалла фуқаролар йиғинида оммавий ҳашар ташкил этилди. "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан ташкилланган ҳашарда аҳолининг ҳамжиҳатлиги, уюшқоқлиги яққол кўзга ташланди.

Оммавий тадбир давомида, ҳудуддаги 3 км.дан ортиқ масофадаги ички ариқ ва зовурлар тозаланди, қишлоқ қабристони ҳамда тарихий "Қоровултепа" тепалиги ободонлаштирилди, мавжуд мевали ва манзарали дарахтларга ишлов берилди, маиший чиқиндилар ташиб кетилди. Шунингдек, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, бемор ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

- Ҳашар баҳонасида, анчадан бери муаммо бўлиб келаётган ишларимизни кўпчиликлашиб ҳал қилдик, - дейди маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчи Элёржон Усмонов. - Фурсатдан фойдаланиб, 2022 йил давомида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, фуқароларимиз турмушини фаровонлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан халқимизга ҳисобот бердик. Ва жорий йилги режаларни келишиб олдик. 

Таъкидлаш керакки, ўтган йили маҳаллада айтишга арзигулик талайгина ўзгаришлар рўй берди. Чунончи, ички хўжалик йўлларининг 3.1 км.лик қисмига асфальт ётқизилди, 2 дона трансформатор ва1 дона сув минораси ўрнатилди. Бу каби ишлардан қоровултепаликлар мамнун, албатта. 

Маълум қилишларича, аҳолига байрамона кайфият улашиш мақсадида, маҳаллада миллий халқ томошалари ташкил этилмоқда. Ёшлар ўртасида эса футбол мусобақаси бошланиш арафасида. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.