Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Бағдод тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг ҲИСОБОТИ
2023-03-06 17:57:22 280
2022 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-374-сонли қарори имзоланди.
Назорат қилувчи органлар томонидан 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб:
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади. Бунда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот текширув ёки профилактика тадбирлари тугаган кундан бошлаб уч кун муддатда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилади.
Шу ўринда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида Бағдод тумани солиқ инспекцияси ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтмоқчиман.
Мунтазам равишда тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда, амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Хусусан, 2023 йил февраль ойи давомида Бағдод тумани ДСИ томонидан 22 та тадбиркорлик субъектини қийнаётган муаммолар ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этишда кўмаклашилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 18 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, тушунча бериш ва амалда фойдаланиш бўйича ёрдам кўрсатилди, 1 та тадбиркорлик субъектига “Е-актив” бўйича тушунча берилди, 2 та тадбиркорлик субъектига шахсий ҳисобварақдан нусха берилди ва 1 та фаолиятсиз корхона фаолияти ўрганилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Биз, солиқ идоралари ходимлари тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлашга, солиқ қонунчилигига оид зарур ёрдамларни кўрсатишга ҳамиша тайёрмиз. Солиқ тизимига оид қўшимча саволлар бўлса, ишонч телефонимизга (+99873) 479-28-07 қўнғироқ қилишингиз мумкин. Мурожаатингиз қисқа фурсатларда ўрганиб чиқилади ва жавоб берилади.
“Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори” тамойили доирасида сиз билан ҳамкорликка тайёрмиз!