Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЮКСАК ЭЪТИРОФ

×

 2023-03-07 18:43:16    81

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди. 

Фармонга мувофиқ, мамлакатимизда ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой тажрибаси билан бугунги туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган кўпгина опа-сингилларимиз орден ва медаллар билан мукофотланди.

Эътиборлиси, улар сафида Бағдод туманидаги "Гулнора Матқулобод бодомлари" ишлаб чиқариш кооперацияси раҳбари Усмонова Гулнора Хошимжоновна ҳам бор. 

Бағдод тумани ҳокимлиги меҳнат жамоаси ушбу юксак эътироф билан туманнинг барча фаоллари номидан қутлаб, Г.Усмоновага узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва кўнгил хотиржамлигини тилайди. 

Қўшалоқ байрам муборак бўлсин!