Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2023-03-07 18:48:14    269

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, мўътабар онахонлар! Муҳтарама опа-сингиллар!

Аввало, Сиз – азиз аёлларни, барча мўътабар онахонлару, мунис опа-сингилларимизни, сизлар орқали туманимиз хотин-қизларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Барчангизга ўзимнинг энг эзгу ва самимий тилакларимни билдириб, доимо оилангиз ва яқинларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлиш бахтини тилайман. Чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни изҳор этаман.

Ушбу байрам кўкламнинг илк кунларида нишонланишида ҳам кенг маъно мужассам бўлиб, мунис аёлларимиз баҳор каби ҳаётимизга янгиланиш ва яшариш, қалбимизга қувонч ва шодлик туйғуларини улашади. Шу боис ҳам, БАҲОР ва АЁЛ сўзлари бир-бирига ҳамоҳанг ва уйғундир.

Азиз ва муҳтарам аёллар!
Дарҳақиқат, умримиз маъноси, оилалар файзи, хонадонлар тинчлиги, фарзандлар қувончи сиз билан тўлиқ, сиз билан бутундир.

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида сиз муҳтарама аёлларнинг барча соҳалардаги тутган мавқеингизни янада ошириш, сизларни оилада ҳам, жамиятда ҳам ўзингизни янада бахтли ҳис этишингиз учун барча шароитлар яратилмоқда. Бинобарин, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилгани хеч кимга сир эмас. 

Туманимиздаги фаол аёлларнинг жўшқин фаолиятини ҳам халқ депутатлари туман Кенгашида, ижро ҳокимиятида, маҳаллий ва ўзини-ўзи бошқариш тизимлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятида, саноат, ишлаб чиқаришда, тадбиркорликда – айтиш мумкинки, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида кўришимиз мумкин.Халқ таълими, тиббиёт, қишлоқ ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида ҳам минг-минглаб опа-сингилларимиз туманимиз равнақига ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бунинг учун уларга ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди.

Қадрли опа-сингиллар!
Миллий ғурур, юксак маънавият, бадиий тафаккур эгаси, шу билан бирга Ватанига, оиласига, фарзандларига садоқатли, қалби меҳр-муҳаббат туйғуларига ошно аёллар бор экан, жамиятимиз эртаси – фарзандлар тарбияси ва камоли ишончли қўлларда эканига шак-шубҳа қолмайди.Биз ана шундай жонкуяр, тиниб-тинчимас ва фидойи опа-сингилларимиз, қадрли онажонларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз ва Сиз азизларга таъзим қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этаман. Сизларга баҳорий хуш кайфият, оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин! Дунёдаги энг улуғ саодат – оилавий бахт Сизларга доимо ёр бўлсин!

Байрамингиз  муборак бўлсин, қадрли онахонлар, мунис опа-сингиллар!