Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сектор раҳбари ҳашарда қатнашиб, кўчат экди

×

 2023-03-09 18:06:39    92

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фахриддин Ҳайитов "Дашт" маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Сартуз қишлоғида ташкилланган оммавий ҳашарда қатнашди.

Мазкур тадбир аҳоли ўртасида ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаш, миллий урф-одатлар ҳамда асрий анъаналарни давом эттириш, кексалар, беморлар ва ногиронлиги мавжуд фуқаролар ҳолидан хабар олиш, кўмакка муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мавжуд муаммоларга ҳамжиҳатлик билан ечим топишга хизмат қилди.

Ободонлаштириш тадбирлари давомида ички йўллар тартибга келтирилди, ариқ ва зовурлар тозаланди, мавжуд дов-дарахтларга ишлов берилиб, 600 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.