Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда 53 нафар йигит-қизнинг муаммоси 1 кунда ҳал этилди
2023-03-09 18:08:39 273
Бағдод туманининг Гулистон шаҳарчасида жойлашган муҳташам маданият саройида, жорий йил аввалида маҳаллаларда ўтказилган "хонадонбай" ўрганишлар натижаларига кўра ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича белгилаб олинган вазифалар ижросига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ва сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари, ёшлар ҳамда уларнинг яқинлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июнда қабул қилинган 312-сонли Қарорида: ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, олий ва профессионал таълим муассасалари талабалари учун контракт-шартнома суммасининг 50 фоизгача қисмини қоплаб бериш ҳамда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишнинг устувор йўналишлари, тартиб-тамойиллари белгилаб берилган эди. Шунга кўра, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг 53 нафарига турли кўринишда ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан, 6 нафар ишсиз йигит-қизнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, субсидия асосида, меҳнат қуроллари топширилди. Олий ва профессионал таълим муассасалари талабалари бўлган 23 нафар ёшларга контракт тўловларининг маълум қисми тўлаб берилди. Шунингдек, 12 нафар ёшларга ўз саломатликларини тиклаши учун даволаниш харажатлари ва яна 10 нафар ёшларга фуқаролик гувоҳномаси- ID-карталарини расмийлаштириш учун Ёшлар жамғармасидан маблағ ажратилди.
Давлатимиз раҳбарининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, “Меҳр дафтари” жорий этилган. Бугунги тадбирда, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 7 нафар ўғил-қизга компьютер жамланмалари ва зарур мебель жиҳозлари тантанали тарзда топширилди.
Ёшлар ва уларнинг яқинлари кўрсатилаётган давомли ғамхўрлик ҳамда доимий эътибордан миннатдорлик изҳор қилдилар.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.