Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугун 4 та ҳудудда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкилланди

×

 2023-03-09 18:10:34    82

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бағдод туманидаги 4 та бирламчи тиббиёт муассасасида (4 та сектор кесимида) фуқаролар учун чуқурлаштирилган тибббий кўрик ташкилланди. 

Тиббиёт бирлашмасининг тор доирадаги мутахассислари иштирокида ўтган кўрикларда турли асосларга кўра "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар ҳамда эҳтиёжманд оилалар вакилларини соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Тиббий кўрикларда 517 нафар фуқаро (435 нафари аёллар ва болалар) жалб этилган бўлса, уларнинг 253 нафарида касалликлар аниқланиб, амбулатор ва стационар тартибда даволаниш бўйича зарур тавсиялар берилди. 

Шунингдек, касаллик аломатлари аниқланган 83 нафар фуқарога "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасининг вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан 14 турдаги  дори-дармонлар бепул тарқатилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.