Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди
2023-03-10 19:03:01 305
Бағдод туманининг “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида ички ишлар бўлими ходимларининг иш билан банд бўлмаган оила аъзолари, фарзандлари ҳамда ҳудуддаги ишсиз ёшлар, жазо муддатини ўтаб қайтган ва пробация рўйхатида турувчи фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка”си ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида иш берувчи 102 та субъект ўзида мавжуд 320 та иш ўрни билан қатнашди. Ярмаркага таклиф қилинган 109 нафар фуқаронинг 28 нафарига ишга жойлаштириш йўлланмаси берилди ва 23 нафар иштирокчининг ишга қабул қилингани тўғрисидаги буйруқлар шу ернинг ўзида расмийлаштирилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 799-сонли қарорига асосан, касб-малака талаб қилинмайдиган, мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишлари учун 24 нафар фуқаро қабул қилинди. 31 нафар фуқарога меҳнатга оид масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.