Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хўжақишлоқда ички йўлларни асфальтлаш бошланди, жараён жамоатчилик назоратида

×

 2023-03-11 16:44:27    287

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг "Хўжақишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд ички хўжалик йўлларининг 2 километрлик қисмига асфальт ётқизиш бошланди. Эътиборлиси, айни ҳудуддан сайланган депутат Ҳошимжон Юлдашев ва маҳалла фаоллари асфальтлаш ишларининг сифатли бажарилиши бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатишган. 

Эркинжон ота Усмонов фахрий йўлсозлардан: туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида оддий ишчиликдан то автогрейдер бошқарувчилигигача бўлган шонли меҳнат йўлини 32 йил деганда босиб ўтган. Бу қурилаётган йўлларда иш сифатининг қай ҳолатда экани юзасидан отахон билан суҳбатлашдик. 

- Бизнинг пайтимизда бунақа техникалар бўлмаган, биз асфальтни автогрейдерда ёярдик, - дейди Эркинжон ота. - Энди бу ишлар автоматлашган, асфальтнинг қалинлиги, зичлиги, йўл релъефи - ҳаммаси аниқ ҳисоб-китоб ва таҳлил билан бўляпти. Депутатимиз билан бирга ишнинг сифатини кўздан кечириб, назорат қилиб турибмиз. Бу йўллар кўп йиллар давомида халқимизга хизмат қилиши керак ахир! 

Маҳалланинг ёши улуғларидан яна бири Раҳимжон ота Хусанов бўлаётган ўзгаришлардан бошқалар каби мамнун. Аммо озгина хавотир, андак хижиллик ҳам бор отахоннинг дилида. 

- Шу ерда уй кўтариб ватан қилганимга яқин 35 йил бўлди, аммо бу йўллар бирор марта асфальт кўрган эмас, - дейди у. - Етказганига шукр, кўрсатганига шукр. Энди буни сақлашниям ўрганишимиз керак! Айрим жойларда кўриб қоламан: истаган одам асфальт йўлни дуч келган жойидан ўйиб ариқ очадими-ей, труба ташлайдими-ей... Бу қанақаси?! Давлатимиз милён-милён пул сарфлаяпти бу йўлларга. Қадрига етишимиз ҳам керакми, дейман-да...

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Ғанижон Солиевнинг маълум қилишича, "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ, ҳудуддаги 2 та кўчани асфальтлаш учун 950 млн. сўм маблағ ажратилган. Режага биноан, Чирой ва Ҳазрати Ҳазиний кўчаларида жами 2 км. йўл асфальтланади.  

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.