Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Пахта-тўқимачилик кластери раҳбарияти ташаббуси билан яйдоқ даштда янги боғ ташкил қилинди

×

 2023-03-15 18:54:13    192

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги "FERGHANA-SPINNING" MChJ пахта-тўқимачилик кластери раҳбарияти "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида яна бир эзгу ташаббусни амалга оширди: собиқ пахта заводи ҳудудида кўп йиллар давомида қаровсиз қолдирилган майдонда мевали боғ ташкил этилди.

Таъкидлаш керакки, яйдоқ дашт ҳудудида бир гиёҳ ундиришнинг, ундан ҳосил олишнинг минг машаққати бор. Ёзнинг жазирама кунлари бу томонларда томчи сувни интиқиб кутади деҳқонлар. Қақраб-қақшаб ётган ариқларга сув келтирган кишини моҳир заргарга қиёс қиладилар даштда.

- Тошлоқ ерни ободонлаштирдик, унумдор тупроқ ташиб келтирдик ва 200 туп бодом кўчатини ўтқаздик, - дейди корхона директори ёрдамчиси Дурбек Обобакиров. - 1,5 километр масофадан янги ариқ қазиб, ниҳолларни суғориш учун сув келтирдик. Насиб бўлса, боғимиз гуллаб-яшнаб ҳосилга кирса, бундан топилган даромадни ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирамиз.

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ҳар бир ходим фаол иштирок этмоқда. Хусусан, корхона маъмурий биноси атрофида 160 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Эндиликда янги яшил майдонлар барпо қилиш ва 10 минг туп гул кўчатларини экиш режалаштирилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.