Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Мурувват" маҳалла фуқаролар йиғинида сув қудуғини қазиш бошланди

×

 2023-03-16 17:56:17    93

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг "Мурувват" маҳалла фуқаролар йиғинида 650 та хонадон мавжуд ва уларнинг ҳеч бирига шу вақтга қадар ичимлик суви тармоқлари кириб бормаган эди. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли Қарорига мувофиқ, айни кунларда ҳудудни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қизғин жараёнлар давом этмоқда. Бунинг учун давлат умумғазнасидан 3 млрд. 535,8 млн. сўм маблағ ажратилган.

Маҳалла раиси Ўктамжон ака Ғаниевнинг айтишича, лойиҳада ҳудуддаги Кенагас, Ҳалоскор, Афросиёб ва Кўркам водий кўчалари бўйлаб 5 километр тармоқ тортиш, 2 та сув қудуғи қазиш ва 2 та сув минораси ўрнатиш кўзда тутилган.

Айни пайтда биринчи сув қудуғини қазиш ва монтаж ишлари давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.