Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди
2023-03-16 18:18:54 288
Бу йилги Наврўз умумхалқ байрами шодиёналари "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон юртим!" шиори остида бўлиб ўтади. Миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган байрам арафасида Бағдод тумани “Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими ташаббуси ҳамда туман маънавият бўлими ҳамкорлигида “Нуронийлар маскани”да "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.
Конизар маҳалласида жойлашган сўлим гўшада ташкил этилган тадбирни Фарғона вилояти “Нуроний” жамғармасининг бошқарув раиси Зокиржон Раҳимов, туман Нуронийлар бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Машрабжон Ҳурбоев, туман пурокурори, 2-сектор раҳбари Акмалжон Ҳасанов ва туман “Маънавият ва маърифат” бўлинмаси раҳбари Исломжон Аҳмедовлар кириш сўзи билан очиб беришди.
Сўз олганлар юртимизда, хусусан, туманимизда бугун барча соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар эл ишончини оқлаш, ҳудудларни янада обод этиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилганлигини яна бир бор таъкидлар.
Шу ҳудудда истиқомат қилаётган Мадаминжон ота Собиров, Абдуносир Сиддиқов, Абдулатиф Тошпўлатовлар эзгу мақсадларни қамраб олган “Уч авлод учрашуви”нинг асосий қаҳрамонлари бўлишди. Учрашувга меҳнат фахрийлари, ишчи-хизматчилар ва ёшлар таклиф этилди.
“Нуронийлар маскани” хушовоз хонандалари томонидан бахту-саодат ва тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янграб, бадиий жамоаларнинг чиқишлари намойиш этилди. Учрашув сўнггида иштирокчиларга Маҳалла ҳайрия жамоад фонди ҳамда нуронийлар жамғармаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.