Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет”: олис қишлоқдаги мактабда замонавий спорт мажмуаси барпо этилди

×

 2023-03-17 18:15:26    199

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг энг олис ҳудудларидан бири ҳисобланган “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 21-умумий ўрта таълим мактабида замонавий спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди.

62-40 м2 ўлчамли, сунъий қопламали футбол майдони, волейбол ва баскетбол майдончалари ҳамда ювиниш-кийиниш хоналарини ўзида жамлаган мажмуани барпо этиш учун “Фуқаролар ташаббуслари жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 1,2 млрд. сўм йўналтирилди.

- Мактабимизда, ҳатто қишлоқ ҳудудида ҳам футбол майдони йўқ эди. Бу эса ўқувчиларни жисмоний чиниқтириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт турларини оммалаштириш учун тўсиқ бўлаётганди, - дейди мактаб директори Иқболжон Содиқов. – Ўтган йили “Ташаббусли бюджет” ахборот порталига киритган таклифимиз етарли миқдорда овоз жамғаргач, кўп йиллик муаммога ечим топилди. Бундан мактабимиз жамоаси, ўқувчилар, бутун қишлоқ аҳли жуда хурсанд.

Мажмуанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкилланган тадбирда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ҳам қатнашиб, йиғилганларни янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз умумхалқ байрами ҳамда замонавий спорт иншооти билан қутлади.

Таъкидлаш керакки, туманда “Ташаббусли бюджет” асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қиляпти. Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ечим топмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.