Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бордоннинг 4 кўчасида ички йўллар асфальтланмоқда

×

 2023-03-24 15:50:26    258

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. 

Бағдод туманида ҳам мазкур қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилаётир.

Айни кунларда “Бордон” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Дўстлик кўчасида 600 метр, Ўрикзор кўчасида 800 метр, Ҳунармандлар-1 ва Ҳунармандлар-2 кўчаларида эса 400 метрдан - жами 2 минг 200 метр узунликдаги ички йўлларга асфальт ётқизилмоқда. Ҳудудда юз бераётган бундай ўзгаришлардан ёшу қари бирдай хурсанд.

Таъкидлаш керакки, туманда ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар қизғин давом этмоқда. Чунончи, шу кунга қадар "Хўжақишлоқ", "Саидобод", "Самарқанд", "Наврўз" ва "Чуваланчи" маҳалла фуқаролар йиғинларида умумий ҳисобда 6 минг метрлик ички йўллар асфальтланиб, бунинг учун 3 млрд. 690 млн. сўм маблағ сарфланди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.