Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурожаатга муносабат: “Конизар” маҳалла фуқаролар йиғинида янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди

×

 2023-03-24 15:52:14    72

PDF yuklash
Chop etish


“Конизар” маҳалла фуқаролар йиғинида эскирган симёғочлар ўрнига 12 дона янги темир-бетон таянчлар ўрнатилди.

Бағдод туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, аҳоли вакилларининг туман ҳокимига йўллаган мурожаати асосида, “Конизар” маҳалла фуқаролар йиғинининг Толзор кўчасида янги темир-бетон таянчлар ўрнатилди ҳамда ҳаво тармоғи тортиш учун тайёрланди. Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги ўнлаб аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланди.

Тез орада туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан ушбу манзилда электр узатиш ҳаво тармоғида монтаж ишлари олиб борилиши режаланган. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.