Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Гулистонда 270 дан ортиқ томорқа учун суғориш тизимлари барпо этилмоқда

×

 2023-03-27 15:34:11    196

PDF yuklash
Chop etish


Юсуфжон ака Мирзаабдуллаев 35 йил олдин Қосимобод қишлоғини ватан тутган ва ўшандан буён шағал-тошли томорқасида бир гиёҳ ундириш учун минг машаққат чекади: Катта Фарғона каналидан кўтарма насослар орқали олинган сув шу ҳудудга етиб келгунча неча кунлаб ариққа термилган бу киши. Сувни ҳақиқий маънода зарга қиёс қилади Юсуфжон ака.

- Шу боғни боғ қилиб олгунча эсим кетди, - дейди боғбон белкуракка суянганча. – Айниқса, ўтган йили ёмон бўлди: бир томчи оқар сув йўқ, кўчатларим э-э-энни мева тугишга келганида сувсизликка чидамай, нечтаси қуриб қолди. Эски автомашинамда бочкалаб сув ташидим ўшанда...

Қосимобод ва Гулистон қишлоқларида Юсуфжон ака сингари 270 дан зиёд томорқа эгалари яшайди ва улар тасарруфида 22 гектардан зиёдроқ томорқа мавжуд. Экин-тикин қилиш, қўшимча даромад олиш учун суғориш тизимларининг мавжуд эмаслиги томорқа эгаларини кўп йиллардан бери қийнаб келаётган эди. 

Давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори ана шу муаммога ечим бўлди. Қарорга биноан, ҳудудда 2 та суғориш дренажлари қазилиши, 2 та трансформатор ва етарли миқдорда темир-бетон таянчлар ўрнатилиши учун зарур маблағ ажратиб берилди.

- Биринчи дренаж яқин кунларда тўлиқ фойдаланишга топширилади, иккинчисида эса бурғулаш якунланиб, эндиликда қўриқлаш-хўжалик хонасини қуриш ишлари кутилмоқда, - дейди “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фозилжон Ҳалилов. – Тўғрисини айтсам, электрдан, газдан ва ичимлик сувидан умуман муаммомиз йўқ. Ички йўлларимиз батамом асфальтланган. Шу, суғориш тизимини тўлиқ йўлга қўйиб олсак, бўлди! Инсон ўзини бахтли ҳис этиши, фаровон турмуш кечириши учун яна нима керак!.. 

Дарҳақиқат, муаммога ечим топилганидан аҳоли жуда хурсанд. Зотан, томорқа – қўшимча даромад; ўзини ўзи банд қилиш; озиқ-овқат хавфсизлиги ва нарх-наво мўътадиллиги; жисмоний чиниқиш ва эстетик завқ олиш; ва қолаверса, солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаш учун замин эканини қосимободликлар ҳам, гулистонликлар ҳам яхши билишади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.