Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Конституциявий қонун мазмун-моҳияти ўрганилди
2023-03-27 15:35:38 254
Бағдод туманида мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги конституциявий қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.
"Оқила аёллар ҳаракати" етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этган семинарда туман адлия бўлими ходими А.Шокиралиев, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари И.Аҳмедов, туман ИИБ бўлинма бошлиғи подполковник М.Маматова ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Г.Саидғаниева сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот бердилар.
- Янгиланаётган Конституция – юртимиз ва халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади, - деди туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева. - Бинобарин, Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаларида жами 222 минг 715 та таклифлар келиб тушган ва уларнинг 25 фоизи лойиҳага киритилган.
Лойиҳани тайёрлашда 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, 190 га яқин давлат тажрибаси ўрганилган. Конституция моддалари 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалар 275 тадан 434 тага ошган. Уларнинг барчаси инсон шаъни, қадр-қимматини оширишга хизмат қилади.
Семинарда, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар бандма-банд ўрганилди, булар хусусда тингловчилар саволларига жавоб қайтарилди. Шунингдек, 30 апрель куни ўтказилиши белгиланган референдумга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.