Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ислоҳотлар амалда: Майлавойнинг ички йўллари равон бўлди

×

 2023-03-27 16:43:26    273

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида маҳаллалар йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар навбати "Майлавой" маҳалла фуқаролар йиғинига етиб келди.

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудуддаги ички йўллар таъмирланиб, асфальтланди.

Кўпдан буён таъмирталаб бўлган йўлларнинг бундай равон ва кўркам тус олаётганидан маҳалланинг ёшу қариси бирдайин хурсанд. Бу ўзгаришларга ҳисса қўшаётганларни алқаб, дуога қўл очмоқдалар.

Манзилли давлат дастурлари асосида туман маҳаллалари инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган амалий тадбирлар жойларда қизғин давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.