Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллада тарғибот тадбири ўтказилди
2023-03-28 15:44:51 243
Бағдод туманининг “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида “Конституциявий ислоҳотлар – манфаатимиз пойдевори” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда маҳалла аҳолиси, нуронийлар ва ёшлар вакиллари қатнашди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Умиджон Йигиталиев ва маҳалла раиси Маъруфжон Юсупов тадбир иштирокчиларига янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси ҳақида атрофлича тушунча берар экан, конституциявий ислоҳотлар – ҳаётий зарурат эканини алоҳида урғуладилар.
Тадбир давомида таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолатини янада такомиллаштириш борасида янги Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Бу янгиланиш ва ислоҳотлар халқ манфаатига хизмат қилиши таъкидланди.
Тадбирда сўнгги йилларда маҳаллада амалга оширилаётган ишлар аҳолининг розилигига сабаб бўлаётгани ёрқин мисоллар билан тилга олинди. Қизғин руҳда ўтган тадбирда иштирокчилар 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.