Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Ташаббусли бюджет": Самандаракда 250 дан зиёд хонадонда ичимлик сув билан боғлиқ муаммо ҳал этилмоқда
2023-03-28 15:50:51 255
Юртимизда “Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўлмоқда.
Бағдод туманида ҳам айни лойиҳа асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудлар ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.
Тумандаги “Самандарак” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси мазкур лойиҳанинг ўтган йилги 2-мавсумида фаол иштирок этиб, ҳудудда ичимлик суви билан боғлиқ муаммони ҳал этишга қаратилган таклифни илгари суришган эди. Ҳунармандлар кўчасидаги 250 дан зиёд хонадонни ичимлик суви билан таъминлаш имконини берувчи ушбу лойиҳа якунда етарли миқдорда овоз тўплади ва уни амалга ошириш учун 626 млн. сўм маблағ ажратилди. Бу эса, маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммога ечим бўлди.
Лойиҳага кўра, янги тик қудуқ қазилиб, сув минораси ўрнатилди, ҳимоя ҳудуди барпо этилди. Эътиборлиси, маҳалладаги 27-умумий ўрта таълим мактабига ҳам илк марта обиҳаёт кириб келди.
Ҳадемай, ҳудудда тармоқ тортиш ишлари бошланади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.