Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туманда референдумга доир ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

×

 2023-03-29 15:19:28    248

PDF yuklash
Chop etish


“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳамда референдум ўтказиш тартибини етказиш мақсадида Бағдод туманида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. 

Ўқув машғулотларида, референдум ўтказувчи участка раислиги, раис ўринбосарлиги ва котиблигига номзодлар қатнашмоқда. Референдум ўтказиш бўйича Фарғона вилояти Округ комиссияси томонидан бириктирилган ҳудудий тренерлар томонидан  ўтказилаётган ўқув машғулотларида олдинда турган муҳим сиёсий воқелик - референдум жараёни юзасидан зарур маълумотлар ва тушунтиришлар берилмоқда.

Ўқув машғулотлари жараёнида туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ҳам қатнашиб, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси ҳамда киритилаётган ўзгаришлар юзасидан сўз юритди.

Тасдиқланган режага асосан мазкур ўқув машғулотлари тумандаги педагогика коллежида 24 мартдан 1 апрелга қадар давом этади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.