Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Комиссия аъзолигига номзодлар округ тасдиғига тавсия этилди

×

 2023-03-30 18:13:55    186

PDF yuklash
Chop etish


Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги LIV (эллик тўртинчи) сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Кенгаш котибияти мудири Ғайратжон Абдуллаев очди ва олиб борди.

Сессия ишида ҳоким ўринбосарлари, корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Кенгаш котиби Ғ.Абдуллаевнинг ахбороти эшитилди. Ахборотчи сессия иштирокчиларига Бағдод туманида тузилган 55 та референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари таркибига киритилган номзодлар билан таништирди.

Депутатлар ушбу номзодларни округ тасдиғига тавсия этдилар.

Сессия ишида, шунингдек, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиеванинг, “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига олинган аёлларга кўрсатиладиган ёрдамлар чун “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги ахбороти ҳамда

туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Акбаржон Тожиевнинг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича депутатлар ўз фикрларини билдирдилар.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.