Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ирғолида Президент қарори билан сув иншооти қурилиб, “Ташаббусли бюджет” эвазига ички йўллар асфальтланди

×

 2023-04-03 18:10:01    219

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳудудлардаги кўплаб муаммолар ўз ечимини топмоқда. 

Тумандаги “Ирғоли” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси “Очиқ бюджет”нинг ўтган йил 2-мавсуми жараёнида умумий узунлиги 2,8 километр ички йўлларни асфальтлаш лойиҳаси билан қатнашиб, якунда ғолиб бўлган эдилар. 

– Фуқароларимиз овоз бериш жараёнида фаол иштирок этишди, - дейди ҳоким ёрдамчиси Музаффаржон Соттибоев. - Таклифимиз энг кўп овоз олган таклифлар қаторидан жой олди. Маҳалламиздаги кўчаларни асфальтлаш учун 1,2 миллиард сўм маблағ ажратилиб, кўп йиллик муаммолар барҳам топди. Шундан руҳланиб, “Очиқ бюджет”нинг жорий йилги 1-мавсумида ҳам “Ички йўлларни асфальтлаш” ташаббуси билан қатнашяпмиз ва ҳозирда овоз йиғиш натижаларига кўра пешқадамлар сафида бормоқдамиз.        

Лойиҳа доирасида маҳалланинг Олмазор, Ширинсув, Дорулбулоқ ва Зиёкор каби кўчаларидаги ички йўлларга асфальт ётқизилиб, равон кўринишга келди ва манзиллар яқин бўлди.

Таъкидлаш керакки, Президентнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ирғолида янги ичимлик сув қудуғи қазиб чиқарилди, сув минораси ва трансформатор ўрнатилиб, иншоот ҳимоявий ҳудуди барпо этилди, 1000 метр масофада тормоқ тортилди. Буларнинг барчаси 170 дан ортиқ хонадонга тоза ичимлик суви олиб киришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.