Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қароқчитолда ичимлик сув тармоғини тортиш учун 1 минг 500 метр узунликда полиэтилен қувурлар ажратилди
2023-04-04 16:13:02 224
Бағдод туманининг "Қароқчитол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Баркамол кўчасида мавжуд аҳоли хонадонларига тоза ичимлик суви олиб кириш мақсадида, туман ҳокимлиги томонидан 1 минг 500 метр масофада полиэтилен қувурлар ажратилди. Бу ҳақда МФЙ раиси Иззатулло Тошпўлатов маълум қилар экан, бу - аҳоли хонадонларининг сувлашганлик даражасини 100 фоизга етказиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг узвий давоми эканини урғулайди.
- 2022 йил якунига кўра, ҳудудимизда аҳоли хонадонларининг сувлашганлик даражаси 80 фоизни ташкил қилган, - дейди И.Тошпўлатов. - Жорий йил бошида 1-сектор раҳбари - туманимиз ҳокими Юсуфжон Хусаинов маҳалла аҳли билан учрашув ўтказганида, фаоллар томонидан шу масала кўтарилган ва йил охиригача барча хонадонларга обиҳаёт олиб кирилиши лозимлиги таъкидланган эди. Шунга мувофиқ, ҳокимлик томонидан полиэтилен қувурлар етказиб берилди ва яқин орада битта сув минораси ҳам олиб келинади.
Муборак Рамазон ойида аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш, турмуш шароитини яхшилаш ва улар розилигини олишга қаратилган бу каби ишлар қароқчитолликларнинг ижобатли дуоларига сабаб бўлаётир.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.