Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими Қароқчитолда яшовчи оила хонадонида бўлиб, бирга ифторлик қилди

×

 2023-04-04 16:16:13    161

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Рамазон ойида элимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.

Фазилатли ойнинг фарахбахш кунларида Бағдод туманида ҳам ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга мурувват кўрсатишдек хайрли амаллар кенг қулоч ёйган. 

Барча маҳаллаларда ташкилланаётган ифторлик тадбирлари ва йўқловларда ёши улуғлар, имконияти чекланган ва эҳтиёжманд оилалар вакилларига мурувват кўрсатилиб, кўнгилларга шодлик улашилмоқда.

Кеча Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов ана шундай оилалардан бири - қароқчитоллик Низомиддин Ҳасанов хонадонида бўлиб, бирга ифторлик қилди. 

Узоқ йиллардан буён ҳалол меҳнат қилиб, маҳалла-кўй орасида яхши ном қозонган Низомиддин ака турмуш ўртоғи билан бирга тинч-тотув яшаб, 1 нафар ўғилни элга қўшди. Маҳалла раиси Иззатилло Тошпўлатовнинг айтишича, хонадон соҳиби қишлоқдаги барча жамоат тадбирларида фаол ва ташаббускор.

Маҳалла фаоллари, қўни-қўшнилар билан бир дастурхон атрофида кечган самимий суҳбат асносида ушбу оилага фаровонлик, бахту-иқбол ва хотиржамлик тиланди. 

Эзгу фазилатлар ойида туманнинг ҳар бир гўшасида шу каби хайрли амаллар давомий кўриниш олган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.