Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ойдинбулоқда янги ичимлик сув қудуғи қазилиб, тармоқ тортилди

×

 2023-04-06 17:42:13    254

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг "Ойдинбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида янги ичимлик сув қудуғи қазиб чиқарилди ҳамда 2 минг 600 метр узунликда тармоқ тортилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ амалга оширилаётган мазкур лойиҳа учун 750 млн. сўм маблағ ажратилди. 

- Маҳалламиз чўл ҳудудида жойлашгани сабабли, узоқ йиллардан бери ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар аҳолини қийнаб келаётган эди, - дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Ўткиржон Болтабоев. - Туманимиз ҳокими ёки сектор раҳбарими келиб, фуқаролар билан учрашса, ҳар сафар шу масала кўтариларди. Президентимизга минг раҳмат, 408-сонли қарорлари асосида энг чекка маҳаллалардан бири бўлган Ойдинбулоқда ҳам обиҳаёт муаммоси ечим топди. Қудуқ қазилгач, тармоқ тортиш ишлари ҳам якунланди. Энди Ёшларобод кўчасига сув минораси ўрнатилади ва натижада 150 дан ортиқ хонадон сифатли ичимлик сув билан тўлиқ таъминланади. 

Таъкидлаш лозим, туманда қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминоти, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.