Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қаҳатда ОШП қурилиши аҳолига нима беради?

×

 2023-04-12 16:10:02    195

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Қаҳат” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси “Ташаббусли бюджет” ахборот порталига ҳудудда бирламчи тиббиёт муассасаси биносини қуриш бўйича таклиф киритган эдилар. 3-босқичда 4 минг 280 та овоз тўплашга муваффақ бўлган ушбу таклиф, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 117-сонли қарорига биноан, ғолиб деб топилди ва бу қаҳатликларнинг чексиз қувончига сабаб бўлди.

-  Нафақат бизнинг маҳалла, балки қўшни “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини яшовчи аҳоли ҳам қувончимизга шерик, - дейди “Қаҳат” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Авазбек Имомов. – Сабаби, бу яқин-атрофда бирламчи тиббиёт муассасаси мавжуд эмас, фуқароларимиз битта уколь олиш учун ҳам 4-5 чақирим йўл юриб 5-сонли “Чуваланчи” оилавий поликлиникасига қатнайди. Маршрутли транспорт қатновининг йўқлиги – яна битта муаммо. Хуллас, ҳомиладорлар, ёш болали аёллар ва ёши улуғ кишилар тиббий кўрикдан ўтиш ёки шифокор маслаҳатини олиш учун анчагина заҳмат чекишларига тўғри келаётган эди. Шуларни инобатга олиб, “Очиқ бюджет”га лойиҳа киритдик ҳамда Президентимизга минг раҳмат, 2 мингтадан ортиқ овоз тўплагани учун бизнинг таклифимиз ҳам ғолиб деб топилди ва янги тиббиёт муассасаси қурилиши учун Республика бюджетидан маблағ ажратиладиган бўлди.

Туман тиббиёт бирлашмаси масъулларидан олинган маълумотларга кўра, янги барпо этиладиган оилавий шифокорлик пункти “Қаҳат” ва “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи 7 минг 126 нафар аҳолига хизмат кўрсатиши белгиланган. Муассаса қурилиб фойдаланишга топширилгач, табиийки, қўшимча штат бирликлари ажратилади; 5-сонли оилавий поликлиниканинг “юк”и сезиларли даражада енгиллайди; тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги ортади; фуқароларни кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммо ижобий ечим топади; ва умуман олганда, тиббий хизмат аҳолига яқинлаштирилади.

Қаҳатликларнинг чеҳрасида шод-у ҳуррамлик, қалбида шукроналик уфуриб турибди: “Ташаббусли бюджет” сабаб уларнинг ҳам жонига оро кирди, оғири енгил, узоғи яқин бўлди. МФЙ ходимлари ва ҳомийлар томонидан кеча ёзилган ифторлик дастурхони атрофида жамланганлар шу ҳақда сўзлашиб, бир-бирини қутладилар, эл-юрт тинчлиги ва фаровонлиги учун дуода бўлишди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.